@iiv_shxbb_bot – Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан тўғридан-тўғри боғланиш учун яратилган махсус Telegram-бот.
Ушбу бот орқали ички ишлар органлари ходимининг коррупция, тамагарлик, ёки бошқа ноўрин хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ходимлар хизматда дуч келаётган муаммолари ҳақида тез ва осон хабар бериши мумкин.
Ҳар бир хабар тезкор текширилиб, мурожаат этувчининг шахсини сир сақланиши кафолатланади.
Ботнинг асосий вазифаси – Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан самарали алоқа ўрнатиш, муаммоларни эрта аниқлаш, тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳисобланади.
Бот орқали мурожаат- @iiv_shxbb_bot
Шунингдек, қўшимча равишда Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг 71-231-31-74 ишонч телефони рақами орқали ҳам хабар йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
https://taplink.cc/inspectoruz